Ассаламу Алайкум вараҳматуллоҳу барокатуҳ.Хурматли Шайх жаноблари. 1. Мен чэкка бир қишлоқда яшайман шаҳар биздан анча узоқ. Шунинг учун Бир шаҳарлик дўстимга илтимос қилиб ПАЙНЭТ очдим. Бундан одамлар анча ҳурсанд. Чунки телефонлар кўп лекин ПАЙНЭТ йўқ эди.Фақат (телефон карта)си орқали пул туширишар эди.Иш бундай бўляпди мен 200 000 сўм ўртоғимга бераман ва ўша берган пулимни ПАЙНЭТ орқали мижозларга тушираман. Масалани нозик томони шундаки мижозга 1.000 сўм туширсам автоматик равишда 2% яни (20 сўм) ушлаб қолади. Лекин у пул мани ҳисобимга эмас дустимни ҳисобига қўшилади. Удан бу ҳақида сўрасам 1% солиққа 1% мега қолади деди.Мен фақат мижозлардан ҳизмат оламан (100, 200) сўм. бошқа томондан фойда олмайман.1. Мени олган пулим ҳалолми ёки ҳаромми?2. Дўстимникичи?3.Телефонлар сотиш, тамирлаш, уларга расм, мп3, кичик лавҳалар ёзиш ҳалолми ёки ҳаромми?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
1,2- Агар шу хизмат учун бошқа ҳақ олинмаса ва мижозлар аниқ билиб рози бўлсалар, жоиз.3- Ношаръий нарсалар бўлмаса, ҳалол.