Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Чирилдоқлар халолми

16:34 / 16.02.2022 | АААА | 1029

Ассалому алайкум! Чигиртка хаололлиги тўғрисида кўп марта жавоб берилди. Шу ўринда чирилдоқ халолми деган савол туғилди. Чирилдоқни лотинча номи “Грйллидаэ” бўлиб бу хашорот чигиртка сингари “тўғри қанотлилар” (баъзан “сакровчи тўғри қанотлилар” деб хам юритилади) туркимига киради. Билишимча бу хашоратни бошка чигирткалар сингари ахоли чигиртка деб уйлайди. Бу хашорат хам чигиртка сингари томорқаларда экинларга зарар келтиради, сакровчи хашорот, хуллас чигирткага ўхшаш. Савол тўғулишига сабаб хозирда чирилдоқ қўп ерларда суний етиштириляпти. Яқинда шу хашоратни Республикамизда чет элликлар томонидан етиштиришмокчилиги тўғрисида хам мақола чикарилди. Мақолада русчада сверчок деб ёзишяпти, қўпчилик чигиртка деб ўйлаши мумкин лекин уни чирилдоқ ва буни халоллиги тўғрисида аниқ маълумот кўпчиликка керак деб ўйлайман. Чунки ушбу хашоротни майдалаб ун қилиб кондитер ва нон, макрон махсулотларига кушиш мумкин экан. Интернетда Индонезияни бир сайтида харом деб маълумот берилган, ва шу билан бирга ушбу давлатни уломолари расмий сайтида (http://mui.or.id) 2000 йилда чиқарилган халоллиги тўғрисида фатво хам файл шаклида жойлаштирилган (FATWA MAJELIS ULAMA INDONESIA. Nomor: Kep-139/MUI/IV/2000). Ушбу фатводан улар чирилдоқ хам чигирткани бир тури деган маънода ёзишяпти ва суний етиштириш ва ейишга рухсатлиги атиляпти. Савол: 1. Чирилдоқ халолми ? 2. Индонезиядан чиқарилган ушу фатвони хақийқилигни аниқлаб бера оласларми ва унга бизни диёрдаги Ханафийлар амал қилиши мукинми ?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳадисда қуйидагича келади:

عَنِ ابْنِ أَبِي أَوْفَى رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: غَزَوْنَا مَعَ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ سَبْعَ غَزَوَاتٍ أَوْ سِتًّا، كُنَّا نَأْكُلُ مَعَهُ الْجَرَادَ.

Ибн Абу Авфаа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. 
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан еттита ёки олтита ғазотда иштирок этдик. У зот билан чигирткани ер эдик».
Бухорий ривояти.
Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифдан чигиртка ҳалол экани, уни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам, саҳобаи киромлар ҳам тановул қилганлари келиб чиқади. (Ҳадис ва ҳаёт китобидан).
 “Эълоус сунан”да қуйидагича айтилган:
“Чигиртка ҳалол эканлигига ижмоъ қилинган. Фақатгина Ибнул Аробий Шарҳут Термизийда ҳижоз ва андалус чигирткаларини фарқлаб, андалус чигирткаси ҳақида: “Ейилмайди, чунки бу айни зарардир”, деган. Ибн Ҳажар: “Агар бошқаларда топилмайдиган ўзига хос заҳарга эга бўлгани учун унинг зарарли экани собит бўлса, уни (ейиш) мустасно эканлиги тайин топади”, деган. Айтаманки: “...У чигиртка шаклидаги мутлақо бошқа жонзот бўлиши ҳам мумкин, бас, бу ҳолда у ҳаромдир.”
Агар сиз сўраётган нарса ҳам аслида “الجراد” (чигиртка) эмас, унга ўхшаш бошқа нарса бўлса, ҳаромдир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat