Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шу тўғрими

16:54 / 16.02.2022 | АКА | 1186

Ассалому алайкум! Мени турмуш ўртоғим 3 йилдан бери сафардала. Уларга келинг бўлди десам сабр қил пул тўплаб олай деб келмаяптилар, моддий томондан камчилигимиз йўқ. Аммо улар мол дунёга берилиб оила деган қўрғонни унутиб қўйяптилар. Ўғлим 16 ёшда тарбиясида турли ўзгаришлар бўляпти қўрқаманки ёмон болларга қўшилиб кетмасмикин деб. Чунки мен кўчага умуман чиқмайман уни нима қилиб юрганини билмайман. Хўжайинимга келақолинг ўзингиз назорат қилинг десам хам сабр деяверяптилар. Ўзим хам кўп касал бўлиб қоляппан, шифокорлар эрингиз келиши керак дейишяпти. Аммо улар сабр деяверяптилар. Илтимос уларга шариатимизда эрнинг моддий томонданмас балки бошқа вазифалариниям эслатиб ўтсангиз. Жавобингизни уларга кўрсатаман, шоят инсофга кирсалар. Сабрнинг хам чегараси борку. Уят бўлсаям айтаман кечалари танам қақшаб эримни соғиняпман лекин уларни дарди ғами пул холос. Гунох қилиб қўйишдан қўрқаман.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Эр ўз аёлидан қанчалик жинсий ва ҳиссий лаззатланиш ҳаққига эга бўлса, аёл ҳам худди шундай ҳаққа эга. Аёл эрининг бу борадаги ҳожатини қондиришга қанча мажбуриятли бўлса, эрнинг зиммасида ҳам шунча мажбурият бор.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِذَا دَعَا الرَّجُلُ امْرَأَتَهُ إِلَى فِرَاشِهِ فَأَبَتْ أَنْ تَجِيءَ لَعَنَتْهَا الْمَلَائِكَةُ حَتَّى تُصْبِحَ. رَوَاهُ الثَّلَاثَةُ 

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: 
«Қачон эр ўз хотинини тўшагига чақирса-ю, у келишдан бош тортса, фаришталар тонг отгунча у ни лаънатлаб чиқурлар», - дедилар». 
Учовлари ривоят қилганлар. 
Зотан, оила қуриб, эр-хотин бўлиб яшашнинг асосий имтиёзларидан бири ҳам шу. Эрдир, аёлдир, хохдаган вақтида ўзининг жуфти ҳалоли билан, оила доирасида, шаръий никохда, ҳалол-пок йўл билан жинсий эҳтиёжларини қондириш имконига эгадир.
Муҳаддис имомлар Абу Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Салмон розияллоҳу анҳу билан Абу Дардо розияллоҳу анҳуни биродар қилиб қўйдилар. Бас, Салмон Абу Дардони зиёрат қилгани борди ва Умму Дардони бир аҳволда кўриб:
«Сенга нима бўлди?» — деди.
«Биродаринг Абу Дардонинг дунёга ҳожати йўқ», — деди.
Абу Дардо келиб, унинг олдига таом қўйди ва:
«Егин, мен рўзаман», — деди.
«Сен емагунингча мен ҳам емайман!» — деди (Салмон розияллоҳу анҳу).
Шунда у ҳам еди. Кечаси бўлганда Абу Дардо розияллоҳу анҳу туриб, намоз ўқий бошлади. Бас, Салмон:
«Ухла», — деди. У ухлади. Сўнгра яна туриб, намоз ўқий бошлади. Салмон:
«Ухла», — деди. У ухлади. Кеча охирлаб қолганда Салмон:
«Энди тур», — деди. Икковлари намоз ўқидилар. Кейин Салмон унга:
«Албатта, Роббингнинг сенда ҳаққи бордир, нафсингнинг сенда ҳаққи бордир ва ахдингнинг сенда ҳаққи бордир. Ҳар бир ҳакдорнинг ҳаққини бергин!» — деди.
У Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, ҳалиги гапни зикр қилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Салмон тўғри айтибди», — дедилар».
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу халифалик даврларида, кечаси бировга билдирмасдан, шаҳарни айланиб, одамларнинг ҳолларидан хабар олиб юрар эдилар. Кунлардан бир кун бир ҳовлида аёл киши­нинг ҳижрон ҳақида байт айтаётганини эшитиб қоладилар. Суриштирсалар, у аёлнинг эри Ислом лашкарлари билан урушга кетган экан.
Ҳазрати Умар одам юбориб, Ҳафса онамиздан: «Аёл киши эрсиз қанча сабр қила олади?» деб сўратибдилар. У киши: «Тўрт ой», — деб жавоб берибдилар. Шундан кейин ҳазрати Умар аскарликда ҳеч кимни тўрт ойдан кўп ушлаб турмасликка фармон берган эканлар. (“Бахтиёр оила” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat