Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Илтимосим. . .

13:12 / 14.10.2013 | Burhon2026 | 2169
Ҳурматли Шайх ҳазратлари, келаётган қурбон ҳайит байрамимиз билан чин қалбдан муборакбод етаман! ! ! Бизларга дин йўлида қилаётган хизматларингизга Аллоҳим улкан ажрлар берсин ! ! ! Ҳазрат озроқ қимматли вақтингизни оламан, маъзур тутасиз! Аввалги саволларимда ҳам кўп бор таъкидлаганимдек, мен Ислом университетида ўқийман, ўқиш давомида мен ўзим хоҳлагандек илм ололмаяпман, бунга қалбимдаги ботиний маразликларим сабаб бўляпти, деб ўйлайман, бундан ташқари курсдошларим билан кўп ҳазиллашиб, кулишамиз, шу пайтда ўзимни чегарадан чиқаётганлигимни, қалбим "ўлаётганлигини" сезаману, лекин бунга қарши туролмайман, ниятим эса Аллоҳ ёълида илм ўрганиб келажакда жамиятга, ҳали Ислом нима еканлигини тушинмаётган оиламга, келажакда Инша Аллоҳ фарзандларимга манфаат бериш, бундан ташқари яқин орада бир масала ҳал бўлса, уйланишим мумкин, агар уйланадиган бўлсам, ўзим бу аҳволда бўлсам, ертага қандай қилиб фарзандни тўғри тарбия қиламан, қандай қилиб ер-хотин муносабатларини тўғри ёълга қўяман деб кўп ўйланаман. . . Тасаввуфнинг моҳиятини озроқ тушунганимдан кейин, шу ёъл билан даволанмоқчи бўлдим, бунда сиз менга йўл кўрсатсангиз деб ўйладим, тўғри китоблардан ўқиб ҳам амал қилиш мумкин, лекин мен буни қила олмаяпман, шу учун қабул кунларингизда ҳузурингизга ҳар замонда бориб турсамда, ботиний касалликларимга қарши даво олиб турсам, дегандим. . . . Ҳазрат менга розилигингиз керак, Аллоҳ ёълида илтимос, қилдим, менга ёрдам беринг ! ! !

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Саломат бўлинг!

Топ рейтинг www.uz Openstat