Мен асли Сурҳондарёданман. Ҳозир Россияда ишламоқдаман. Бундан 1-йил муқаддам, уйдагиларим мени уйлантириш мақсадида бир қизни топишган экан. У қиз билан учрашдик. У менга ёқди, лекин уни диний тушунчаси йўқ экани мени иккилантирди. Ўзимча уни аста аста тушунтираман, деб ўйлардим. Ота онам ҳам шу фикрда эди. Лекин мен қатиқ адашганга ўхшаяпман. Озгина вақтдан сўнг ишга қайтиб, 5 ойча телефонда гаплашиб юрдим. Кейин онамга айтиб, нон синдириб фотиҳа қилдилар. Бир йилдан сўнг тўй бўлиши керак эди, молиявий эҳтиёжим туфайли бўлмай қолди. Бундан уни инжиқлиги тутиб, ҳар гал телефонда мен билан уриш қилар эди. Бугун ҳам арзимаган жойдан гап чиқиб, уни ҳафа қилдим. Тўйни маълум бир кунга белгиламоқчи бўлиб, ўша вақтни менга айтиб қолди. Мен: “Худо билади, ўтганда бўлади деган эдик, бўлмай қолди. Бу сафар ҳам Худо билади” десам, “Ҳар нарсага Худо Худо дейсиз, бўлмаса ўша Худога уйланинг” деб юборди. Менга бу гап жуда жуда ёқмади. Бу гапидан кейин адашдими, деган фикрдаман. Айтинг устоз, сиздан бўлак суянадиган маслаҳат берадиган топмадим. Бунақа қизга уйлансам бўладими? Агар фотиҳани бекор қилсам, бировнинг қизи гуноҳкор бўлмайманми? Яна ҳам виждон азобида қоламанми деб, хавотирдаман.