Ассалому алайкум! Менинг телефонимда чет эл хамёни бор, бизнинг пайме ва клиск иловамизга ўхшайди. Улар «бонус» сифатида, агар у хамёнда 1 ой мобайнида 15$ бўлса, у илова сизга бонус сифатида устига 20$ беради. Агар дўстингизни таклиф килсангиз ва у дўстингиз шу иловани юклаб олса, сизга устидан яна 20$ бонус берилади. Айтингчи, бунинг қайси бири халол ва харом?
– Ва алайкум ассалом! Иккиси ҳам жоиз эмас. Биринчиси рибо. Иккинчи ишингиз даллоллик учун ҳақ олишга тушса ҳам, бу билан рибога сабабчи бўлиб қоласиз. Валлоҳу аълам!