Ассалому алайкум! Агар ғасб қилинган ёки омонат нарсани ижарага қўйса ёхуд иккисида тасарруф ила фойда кўрган бўлса, садақа қилиб юборади. Илло, тилла ёки кумуш бўлса-ю, (шу тилла ёки кумуш эвазига, деб) унга ишора қилмаган бўлса ёки ишора қилиб, бошқасини берган бўлса, садақа қилмайди. 1. Агар тилла ва кумушга ишора қилган бўлсачи(садақа қилинадими ёки йўқ?) 2. Ўзи тилла ва кумуш ҳам ишора қилиш билан қайдланадиганлар тоифасига кирадими?
– Ва алайкум ассалом! 1). Агар ғасб қилинган тилла ёки кумушга ишора қилиб, сўнгра ўшани эваз қилиб берса ҳосил бўлган фойдани садақа қилади.
2). Йўқ. Валлоҳу аълам!