Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дарвиннинг назарияси устида тортишув

19:47 / 20.02.2022 | Zarina Zokirova | 1019

Ассалому алайкум! Бир неча кун аввал амакимнинг қизи билан тортишиб қолдик. Аслида ҳаммаси Жосия сураси 13-оят устида бошланди. Мен бу оятни билдирганимда опам "Бу билан инсонни илоҳийлаштиряпсан. Ҳеч нарса инсонга хизмат қилиш учун яратилмаган. Ҳар бир жонзотнинг ўз ҳаёти бор. Бу гапинг хато" дедилар. Мен "Бу менинг гапим эмас, Қуърондан оят. Аллоҳ бу билан инсонни бошқа жонзотлардан мукаммалроқ яратганини айтмоқчи, шукр қилиш учун" дедим. "Инсон ҳам қўнгиз ҳам тенг, уларни ҳеч бири бир биридан яхшироқ эмас. Биз ҳам маймундан келиб чиққанмиз" дедилар. Мен бу гапни тасдиқламадим ва инсон лойдан яралганини айтдим. У устимдан кулиб, мени қолоқликда ва илмсизликда айблади. Мен Сажда сурасидан (7-9) мисол келтирдим. У ҳам китобларидан келтирди. Мен бундай эмас десам "Илм фан буни исботлаган, фан диндан кўра кўпроқ нарса билади" деди. Мен "Бу сизнинг фикрингиз. Буни динсизлар ўйлаб чиқаришган ва ишонишган. Мен кўпроқ Аллоҳнинг каломига ишонаман." дедим у бу гапинг билан менинг отамни ҳам динсиз деяпсан. Шу гапларингни ўз отангга ҳам айт у ҳам динсизми унда ?! Худога шукур мен ҳидоятдаман, аммо фақат ҳақиқатни тан оламан." деди. Шу билан мана неча кундирки гаплашмадик. Мен билан гўё алоқани узди. Мен ундай демаганимни оятнинг маʼносини, нима учун бундай дейилганини яхши муомалада тушунтиришга уриндим, лекин болмади. Мен нима қилай ? Ёки бу тортишганим билан нотўғри қилдимми деб ўйлаяпман. Бу ишимнинг ҳукми қандай? Уни яхши кўрганимдан унинг ҳам солиҳалардан бўлишини хоҳлайман.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бирор аҳли илмнинг суҳбатига олиб боринг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat