Ассалому алайкум! Хозирги кунда тиббиёт ривожланиб хаттоки зарурат бўлганда бир инсон аъзосини бошқа бир инсонга кўчириб ўтказса хам бўляпти. Саволим шуки кимдир тўсатдан вафот этса қайсидир аъзоси соғлом бўлса шу аъзога мухтож соғайиб кетишни хохлаётган бир инсонга кўчириб ўтказиш мумкинми? Майитни кўмишдан олдин ўша соғлам аъзони олиб қолишса бунинг хукми қандай?
– Ва алайкум ассалом! Аъзоларни кўчириш ҳақида фиқҳ академияларнинг фатволари чиққан бўлиб, унда бу амалиёт учун бир қанча шартлар бўлиши талаб қилинган. Сиз сўраган ҳолатда ўлган одам шариат таклифдаги (эс-хуши жойида, мажбурланмаган ҳолатда) ва ўзи тириклигида рози бўлганлиги шарти ила аъзони муҳтож одамга кўчиришга рухсат берилган. Бунда аъзонинг эвазига маблағ олиш жоиз бўлмайди. Тўлиқ маълумот олиш учун қўйидаги мақолани ўқиш тавсия қилинади. Валлоҳу аълам!