Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Руза хакида

00:00 / 26.08.2008 | eski savollar | 5351
Ассалому Алайкум, Шайх хазратлари.Менда ошқозон яраси бор (тўғрироғи ўниккибармоқ ичакда). Табиблар рўза тутиш умуман мумкин эмаслигини айтишди. Агар рамазон ойидан кейинрок казосини тутиб берай десам, кейинги йил рамазон ойигача бутунлай тузалиб кетишим қийин, яра битган тақдирда ҳам қайтатдан пайдо бўлиши мумкин. Табиблар икки-уч йил яхшилаб даволансам бутунлай тузалиб кетишим мумкинлигини айтишди. Бундай холатда мен рўза тутмасдан, ҳар бир рўза куни учун бир мискинга таом миқдорида садақа беришим мумкинми? Бундай бериладиган таомнинг миқдори қанча, агарда пул билан берсам, ҳозирги кунда неча пулдан берган маъқул?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Аллоҳ таоло Қуръони Каримда айтади:«Уни қийналиб тутадиганлар зиммасида бир мискин таоми фидя бордир».Яъни, ёшлари улуғ бўлиб, рўза тутишга ярамай қолган кишилар киради. Улар тутилмаган ҳар бир кунлик рўза ўрнига бир мискинни тўйғазадилар. Бу эса, ўзи яшаб турган диёрнинг ўртача таоми ҳисобида бўлади. Буни, фидя бериш, дейилади.Уламоларимиз ушбу тоифага тузалмайдиган, сурункали касали бор кишиларни ҳам қўшганлар. Уларнинг касаллари рўза тутишга қўймайди. Қазосини тутади, дейилса, тузалишларидан умид йўқ.«Ким яхшиликни ўз ихтиёри ила қилса, ўзи учун яхшидир».Ким, савобни кўпроқ оламан, деб бир кишигамас, икки, уч кишига ёки ўртача эмас, олий даражадаги таомларни берса, ўзи учун яхшидир.Сизнинг ҳолатингизда эҳтиёт юзасидан ҳозир ўртача ҳисобда бир кишини бир кунлик саҳарлик ва ифторлигига етадиган таом миқдорида фидя бериб турасиз. Аллоҳ ўифо бериб бутунлай тузалиб кетсангиз, қазосини тутасиз. Аллоҳ сизга ва бошқа барча беморларимизга шифо берсин!

Топ рейтинг www.uz Openstat