Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Уй жой масаласи

21:59 / 26.02.2022 | Сабрли | 785

Ассалому алайкум! Эрим оламдан ўтганлар 3 нафар фарзандим бор. Уларни иложи борича кўнглимни ўкситмасдан халол мехнат билан боқопман. Қайна қайнатам бизларни уч болам билан уйдан чиқармоқчи. Бизани бошқа борадиган жойимиз йўқ. Ота онам уйига борай десам у ердаям келинлар бор. Қайнатамга бу эриммиям уйи чиқмимиз уйдан десам қўймаяпти, болларимни хақи бор уйда ўтирамиз десам болларингни хаққи йўқ деб айтопти. Болларим уччаласиям қиз фарзанд, судга мурожат қилсам ўғлиз йўқку чиқасизлар дейди. Қиз фарзандди ота уйига хақ хуқуқи йўғми? Нима қилай, эримми уйини етимни хаққини ташаб чиқиб кетайми ёки ўтираверайми. Ховли битта, ўртаси бўлинмаган, қайни укам хам бор битта.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Вафот этган инсон бирор мол-мулк қолдирган бўлса, шариат қоидаларига кўра меросхўрлар ўртасида тақсимланиши лозим. Ўзингизга яқин ердаги аҳли илмга мурожаат қилинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat