Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Куни кеча бир воқеа юз берди: Бир аёл отасини бошқа аёл билан зино қилганликда айблаб, далилларсиз ўзга шахслар олдида отасини оқлаш ва аёлни хорлаш мақсадида жар солиши, ваҳоланки зино сўзига асос бўлмаган. Суриштирилганда (никоҳ) ўқилгани аён бўлди. Бу ҳолатда отаси ҳақида шундай хунук сўзларни ишлатганига аҳволи нима бўлиши мумкин? Гапларининг маъносида (Отасининг авратлари ҳақида ҳам маъно кетмоқда яъни "жинсий яқинлик").
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Бу ўта нотўғри иш. Катта гуноҳ бўлади. Агар исботлаб бера олмаса, унга дарра урилиши керак бўлади. Албатта, бу иш бугун йўқ. Энди ўша жазо қиёматга қолади.