Саволларим:
1. Ҳозирда биз уйимизни ремонт қилаётган эдик. Ўша уйни ремонт қилиш учун қурилиш материаллари керак бўлди. Лекин ота-онам менга билдирмасдан материал олиш учун уйдаги пул оз бўлганидан кейинми, билмадим, яна қўшимча қилиб фоизга пул олибди. Афсуски мен ишда юрганда фоиз аралашган пулларга ўша материалларни олиб келиб қўйган эди. Усталар ремонт қилишни бошлаб юборди. Энди нима қилиш керак, олиб келинган материаллар нима бўлди? Каффорати қандай бўлади?
Бир тарафдан ота-онам шариатнинг ҳукмларини тушунавермайди. Албатта, тушунтиришга ҳаракат қиляпман, бир тарафи илмим озлигидан деб биламан, тушунмаяпди, айниқса отам.
2. Яна қўшимча сўрамоқчиманки, уйдаги турган баъзи бир материаллар(бояги сотиб олинганлардан бошқа), масалан, ёғочлар қандай йўл билан келганини билмадим. Ўшаларнинг ҳалоллигига шубҳам бор. Лекин бу ҳақда отамдан сўрамоқчи бўлсам, фойда бермайдиганга ўхшайди.
Бундай ҳолларда қандай йўл тутиш керак? Гуноҳи қандай бўлади?
Шайх ҳазратлари сизга тушунтира олдим ўйлайман! Олдиндан узр!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
1. Тавба қилиш керак. Кейин такрорламаслик керак.
2. Шубҳа билан иш битмайди. Аниқ билиш керак.