Ассалому алайкум! Дадам 5 ёшлигида ота онаси ўтиб кетган. Болалар уйда катта бўлган. Ёш бўлганлиги учун ота-онасини уйидан хабар олмаган. Катта бўлиб уйини излаб борганда қўшниси фойдаланиб юрганлигини билган. Яқинда борса қўшниси ўз томорқасига қўшиб олиб кадастр қилиб ўзлаштириб олибти. Хозирги кунда ота онаси жойига меросхўр бўла оладими? Мерос олиш муддати борми? Ота онаси 1950-йилларда ўтиб кетган, ўзлари 78 ёшдалар.
– Ва алайкум ассалом! Ворис ўзининг меросдаги ҳаққини қачон бўлса ҳам талаб қилиши мумкин. Валлоҳу аълам!