Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

ЗоодМалл иловасида бўлиб тўлаш шартларида ўзгариш

20:38 / 01.03.2022 | User User | 1360

Ассалааму алайкум! ЗоодМалл иловасида бўлиб тўлаш шартлари ўзгарибди, яъни жарима йўқ экан эндиликда, шу шартлар асосида бўлиб тўлашга олиш жозими? Қуйида шартларни келтираман. Муддатли тўлов шартлари қуйдагилар: 1. Белгиланган маҳсулот танлангандан сўнг, биринчи тўлов дарҳол амалга оширилади 2. Иккинчи тўлов 30чи кун картангиздан ечиб олинади 3. Учинчи тўлов 60чи кун картангиздан ечиб олинади 4. Тўртинчи тўлов 90чи кун картангиздан ечиб олинади 5. Сиз бўлиб тўлаш хизматига фақатгина нархи сариқ ранг билан белгиланган маҳсулотларни харид қилишингиз мумкин. 6. Сиз биринчи марта битта ёки бир нечта маҳсулотни 150000 сўмдан 4 000 000 сўмгача танлаб бўлиб тўлаш хизматидан фойдаланишингиз мумкин. Биринчи буюртмангизни тўлаб бўлганингиздан сўнг, шахсий маълумотларингиздан келиб чиққан ҳолда лимитингиз камайиши ёки кўпайиши мумкин. 7. Тўлов маҳсулот етказиб бериш хизматига боғлиқ эмас, тўлов одатий ҳолда ечиб олинади. 8. Сиз Узсард ва Ҳумо пластик карталаридан фойдаланишингиз мумкин. Пластик картангиз-ойлик тушадиган карта бўлиб, 3 ой давомида фаол бўлиши керак. 9. Тўлови ечилиш жараёнларида картангизда етарли маблағ бўлиши шарт. 10. Агар маҳсулотингизда камчиликлар аниқланса, тўлов картангизга қайтариб берилади. 11. Ҳозирда сиз битта фаол буюрмта беришингиз мумкин, буюртмангиз тўлови тўлиқ амалга оширилгандан сўнг, қайта буюртма беришингиз мумкин


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз уларнинг ўзи билан боғланиб, аниқлаштириб олинг. Тўлов кеччикани учун жарима бўлса жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat