Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, мен бир машинани 6000$га олдим. Сотувчи томони ҳамма жойи краска бўлганини айтмай сотибди. Буни кейин билиб қолдим ва пулидан 700$ ушлаб қолдим. Машина анча яроқсиз экан, тамирлашга анча пулим кетди. Мен нотўғри иш қилмадимми?
Ва алайкум ассалом! Ёки ўша пулга рози бўлиб оласиз, ёки машинани қайтариб берасиз. Қайтариб берганингиздан кейин янгитдан бошқа савдо қилиб, хоҳлаган нархга олишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!