Хазрат сизга бу саволни беришдан олдин кўп ўйладим. Лекин сўрашим керак. Мен жоҳил бўлган пайтларим эди, диндан хабарим бўлмаган ҳаётим кўчада ўтган. Энг ёмони зинонинг барча турини қилганман, аммо мени ҳеч ким қайтармаган, ҳамма қилаяптику деб юраверганман. Кейин эса оқ-қорани танидим илмли, тақводор кишилар орасида бўлдим ва қилаётган ишларим хато ва гуноҳ эканлигини тушиниб тавба қилдим. Лекин менга ўша эски танишларим "энди сени тавба қилганинг фойдасиз, сен кечирилмайсан, охиратинг куйиб бўлган, ибодат қилишинг бефойда" деган гапларни айтишаяпти. Ҳазрат мен билмаган ҳолда қилганман. Уларни сўзлари ростми? Энди фойдаси йўқми? Уларга қандай жавоб берай?
Аллоҳ таоло ширкдан бошқани кечиришини Қуръони Каримда айтиб қўйган.