Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Диндан чиқмайдими

19:08 / 03.11.2021 | Davron | 1050

Ассалому алайкум! 1. Бир она ўғлини ёмон ҳаракатларини кўриб, болам эҳтиёт бўл оқ бўлиб қолма деса, ва ўғил яхши, яхши деб айтса. Бола диндан чиқиб қолмайдими? 2. Муғийра ибн Субайдан ривоят қилинади: Ким уйқуга ётишдан олдин, Бақара сурасидан 10 оят ўқиса, Қуръонни ҳеч қачон унутмайди: бошидан 4 оят, Оятул курсий, ундан кейинги 2 оят, охиридан 3 оят. Исҳоқ бу жумлани ёдлаганини унутмайди, деб тушунтирган. Шу ҳадис ишончлими ва буни ким айтган?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Ўғил ота-онасига оқ бўлишдан сақланса ва бу ишни (оқ бўлиш гуноҳини) енгил санамаса диндан чиқмайди.

2). Амал қилинадиган ҳадис. 

 عن المغيرة بن سبيع ـ وكان من أصحاب عبد الله بن مسعود رضي الله عنه ـ قال: من قرأ عشر آيات من البقرة عند منامه لم ينس القرآن: أربع آيات من أولها، وآية الكرسي، وآيتان بعدها، وثلاث من آخرها رواه الدارمي في سننه 

Муғийра ибн Субайъ раҳматуллоҳи алайҳдан ривоят қилинади (у киши Абдуллоҳ ибн Масъуднинг асҳобларидан эди): Ким ухлашдан олдин Бақара сурасидан 10 оят ўқиса Қуръон унинг зеҳнидан кўтарилмайди. (Улар:) аввалги 4 оят, оятул курсий, ундан кейинги 2 оят, суранинг охиридаги 3 оят. Имом Доримий Сунанда ривоят қилган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat