Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ғусл

23:14 / 02.03.2022 | 776

Ассалому алайкум! Мен қишлоқда яшайман. Уйимизда, хозиргидек замонавий чўмилиш хонаси йўқ. Ғусл ёки тахорат қилсак хам, ўзимизнинг эскича "тоғора" усулидан фойдаланиб ғусл ва тахорат қиламиз. Саволим шуки: 1) ғусл пайтида табиийки сув сачрайди ва пастга полга тушади. Ғусл тугагандан кейин полни тозалаб олиш керак, ўша тозалаш пайтида, қўлга ёки оёққа ғуслдан сачраган сув тегади. Ўша пайтда ғусл мукаммал олинган хисобланадими ёки тахорат бузилмайдими? 2) Тахорат пайтида-чи? 3) Ғусл тахоратга ўтадими, ғуслдан кейин тахорат қилмай намоз ўқиса бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Барака топинг. Шу “тоғора” услубини борлигини кўпчилик билишмасдан жунуб бўлса таҳорат қилиб намоз ўқишмоқда. Ғусл ёки таҳорат қилган одам ер ёки бошқа жойдаги нажосатга тегиниши ёки нажосат сачраши билан ғусли ёки таҳоратига зарар етиб қолмайди. Ўша сачраган нажосатни кетказса бўлди. Ғусл бу мукаммал таҳорат ҳисобланади. Агар ғусл қилиш вақтида таҳоратни кетказадиган амаллардан бирортаси содир бўлмаса ўша ғусл билан намоз ўқиса бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat