Ассалому алайкум! Ҳозирда Германияда қишлоқ хўжалигида магистратура ўқийман. Ўқишим тақозоси билан базиса чўчқа фермаларига бориб 5 ойлаб амалиёт қилишга тўғри келади. Германияда асосан истеъмолни 57% и чўчқа гўштига тўғри келади. Фермага борсам немислар ҳайрон бўлишади мусулмонсан нега чўчқачиликни ўрганасан деб. (аслида мажбурликдан) Аллоҳга шукур Қуръон ўқийман лекин чўчқа фермада ҳозирда амалиёт қилаяпман. Баъзида иккиланиб қоламан тўғри иш қилаяпманми деб. Саволим шуку, шу амалиёт даврида ўқиётган намоз ва Қуръон тиловатим ўтадими?? (Чўчқа гўшти емиман).
– Ва алайкум ассалом! Бу ишингиз жоиз эмас. Амалиётни бошқа ерда ўташ лозим эди. Валлоҳу аълам!