Асалому алайкум! Уйланганимга бир ярим йил бўлди, аёлим ҳозирда ҳомиладор менга ўзи ҳоҳламасдан турмишга чиққан. Кўнглим йўқ сизда деб ҳар ҳил курагда турмайдиган сўзларни ишлатябди. Итоатсизлик ҳурмат қилмай қўйди оилада эрлик ҳурматимни қилмайди ёқмаятган болса кетишинг мумкин эшик очиқ деб айтдим уйига кетганига 4 ой бўлди орқсидан 3 маротаба бордим туғиладиган боламизни келажини тушинтирсам эшитмаябди телефоннимни блоклаб қўйган. Ота онасига ҳам қулоқ солмаябди ажрашаман деябди ҳозирда шахарда қариндошиникига ижарага чиқиб кетган нима қилсам тўғри иш қиламан фарзанд туғилишини кутайми ажрашишга ҳаракат қилайми унинг нияти жиддий маслаҳат беринг
– Ва алайкум ассалом! Бу ўзингизга боғлиқ. Аёлингизни тарбиялаб, келишиб яшаб кетишга кўзингиз етса шундай қилинг. Агар бунга қодир бўлмасангиз, ёки зулм қилиб қўядиган бўлсангиз ажрашиш ўз ихтиёрингизда. Ҳар қандай ҳолатда ҳам фарзанднинг нафақаси, тарбияси ва диёнати учун масъулият зиммангизда бўлади. Унинг ҳаққини адо қилиб туринг. Валлоҳу аълам!