Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Айтилган воқеа ҳақида

14:14 / 10.06.2023 | Temurbek | 415

Ассалому алайкум! Биз томонларда Мавлуд ўқитиш одати бор. Ўша тадбирларнинг бирида Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳи алайҳи васалламнинг руҳларини яратганидан сўнг унга ойна тутгани, руҳ ўз гўзаллигини кўриб терга тушгани ва ўша терлардан бошқа инсонларнинг руҳлари яратилгани айтилган экан. Бунда олимлар бош қисмдаги тердан, г‘айридинлар ён бошдан оққан тердан яралгани ҳақида сўз айтилган. Менинг саволим қуйидагича: 1) ушбу келтирилган воқеа ҳақида бирор асосли ҳужжатлар борми? 2) мен бунга ўхшаш гапларни ҳиндларнинг эътиқодида ҳам эшитганман, шу сабаб бу воқеага нисбатан кўнглимда бироз шубҳа пайдо бўлди, агар бу воқеа ҳақиқат бўлса менинг иймонимга, ҳақиқат бўлмаса бу воқеани эшитиб бошқаларга айтиб юрган инсоннинг иймонига бирор зиён борми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бундай гаплар на оятда ва на ҳадисларда келмаган. Собит бўлмаган маълумотларни айтишдан ва тарқатишда Аллоҳдан қўрқиш керак. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни мақташ учун бундай тўқималарга эҳтиёж йўқ. У зот ҳақларида тўқималарни эмас асл бор гапларни айтилса ҳам кифоя қилади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat