Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жаннат ҳавоси

18:02 / 08.03.2022 | Muattaroy | 860

Ассалому алайкум! Бир вақтлар "Жаннат ҳавоси ҳудди баҳор ҳавоси кабидир" деган маълумотни ўқиганмидим, эшитганмидим, билмайман. Кўпларга айтиб юрардим экан. Ҳақиқатдан Жаннатдаги фасллар ҳақида ҳадисми, маълумотми борми? Бўлса тўлиқ келтириб ўта оласизларми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло “Инсон” сурасида марҳамат қилади:

مُتَّكِئِينَ فِيهَا عَلَى الأَرَائِكِ لا يَرَوْنَ فِيهَا شَمْسًا وَلا زَمْهَرِيرًا۝

13. У ерда сўриларда суянган ҳолдалар. У ерда қуёшни ҳам, совуқни ҳам кўрмаслар. 
Аввалги оятда жаннатга кирганларга бериладиган неъматлар, боғу роғлар, улардаги турли хил лаззатли мевалар, кўзни қувонтирадиган ажойиб манзаралар ҳамда аброр бандалар киядиган ҳарир либослар зикр қилинган эди. Бу оятда жаннатга кирганлар роҳат-фароғатининг васфи давом этмоқда. Уларнинг ажойиб сўриларда ёнбошлаб ором олишлари ва жаннатда уларга озор берадиган иссиғу совуқнинг йўқлиги васф қилиняпти. (“Тафсири ҳилол” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat