Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Олиётган пул халолми

19:42 / 13.03.2022 | saidovagulnora417@gmail.com | 1325

Ассалому алайкум! Кўзимда туғма  касаллик бор, узоқни яхши кўраолмайман хатто 3 марта операция хам бўлганман. Соғлигимда муамоларим бор ногиронлик пенсиясини оламан яқинда пенсия муддати тугаб мени кўрикдан ўтказиш керакеди кўрикга бордим кўрикдан ўткизай турганда кўзимни текширди мен 3 4 қатордаги харифларни кўрдим харифларни тиниқ кўралмасамам лекин кўрдим лекин пенсияни олиш учун 2 қаторгача кўрадиганлар оларкан лекин онам дўхтирлар билан гаплашиб хулосамдаги малумотларни ўзгартириб мени кўрикдан ўткизворишди мен онамга айтдим бу иш нотўғри, давлатдан олиётган пулимиз харом бўлиши мумкин олмайлик десам барбир қулоқ солмадилар сани ман қанча қийналиб катта қилганман қанча касал бўлгансан бу пулларни олишга хаққинг бор дейишябди. Онамга қаттиқ гапириб урушей десам иймоним йўл қўймаябти. Бу  пулларга уйга озиқ овқат рўзғорга кундалик харажатларга ишлатамиз. Еб турган луқмамиз халолми, намозларим қабул бўладими? Гарчан буларни мен асло хохламайман лекин онам тушунмаябтилар келажакда Қуръон ёдламоқчи эдим, илм ўрганмоқчи эдим харом луқма еб қўйган бўлсам хотирам сусласишига иймондан айрилиб қолишдан жуда қўрқябман.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ногиронлик нафақасини олувчиларга қўйилган шартларни яна бир бора синчиклаб ўрганиб чиқинг. Ўша шартларга тушсангизлар олишда давом этаверинг. Агар мос келмасангиз тўхтатинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat