Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қабрни қайта янгилаш

22:30 / 14.03.2022 | Abduqaxxor | 1084

Ассалому алайкум! Бир танишим ўзининг отасини, бобоси ва бувисини қабрини янгиламоқчи экан, яни "реконструксия" қилмоқчи. Отасининг қабрининг ҳолати: атрофи(чегараси) ғишт билан ўралган, усти тунука билан қопланган ва қабр тошига исми, фамилияси, туғилган кун ва вафот этган куни ёзилган. Бобоси ва бувисининг қабрининг ҳолати: усти семент билан ўралган. Шуни маслаҳатини қилаётган эдик мен қуйидаги маънодаги гапларни айтдим: "қабрлар фақатгина оддий тупроқдан бўлади холос, дўстимнинг айтишича Арабистондаги қабристонда қабрлар фақат оддий тупроқдан бўлар экан, фақат бир дона тоши бўлар экан, менимча бу тош қабрнинг рақами бўлса керак" дедим. Кейин у киши айтдики: "Шайх ҳазратларининг қабри ҳам оддий тупроқдан эмас экан" деди. Мен: " Имом Бухорий ларни ҳам қабрлари оддий тупроқдан эмас эдия" дедим. Лекин нега бундайлигини ҳикматини ўзим ҳам билмас эканман. Савол: 1. Шу танишимга нима маслаҳат берасизлар, отаси, бобоси ва бувисининг қабрларини қайтаттан янгилаш керакми ёки уларни бузиб бошқаттан оддий тупроқдан қилишсинми? 2. Имом Бухорий ва бошқа зотларнинг қабрларини бундай ҳолдалигининг ҳикмати нимада?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Шайх ҳазратларини қабрларига қараб иш тутишсин. 

2). Улар истисно тариқасида кейинги авлодларга ҳаёт тарзлари ва илмлари ибрат бўлиши учун сақлаб қолинади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat