устоз.
Аввало Рамазон ойи муборак болсин. Аллоҳ таоло халқимизга қилаётган хизматларингизни мукофотласин.
Ушбу ой Рамазон ойи бўлганлиги учун кўпчилигимиз закот беришга шошиламиз. Бироқ баъзида илмимиз озлик қилиб қўлимиздаги молдан қанча миқдорда закот беришда адашамиз.
Саволим шундан иборатки, агар бир инсон сотиш мақсадида машина олиб қойган бўлса (20 минг долларлик), ва бундан ташқари ўзи миниб юрган бошқа машинани алмаштириш мақсадида яна бир машинага пул тўлаб қойгану аммо ҳали машинани салондан олмаган ва машинанинг нархи келажакда ошса. Йанги машина салондан чиқса узи миниб юрган машинани сотишни мақсад қилса.
Мана шу ҳолатда уйда сақлаб қойилган машина учун ва миниб юрган машинасини алмаштириш мақсадида салонга пули тўлаб қўйилган янги машина учун закот бериладими? Агар берилса янги ошган нархдан закот берадими ёки ески биринчи тўлаган миқдорданми?
Жавоб учун олдиндан раҳмат
Ассаламу алайкум
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Ҳа, икки машина учун сотишга ва сотиб олиши мўлжалланган закот берилади.