Ассалому алайкум! Мен укам билан бирга иш қиламиз. Умумий маблағимизни бўлганимизда иккаламизнинг пулимиз хам нисобга етади. Укам закотини менинг ўғлимнинг ўқиш контрактига берса бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Ўғлингиз вояга етган бўлса ва унинг нисоб миқдоридаги пули ёки ҳожатидан ортиқча нисобга тенг келадиган миқдордаги мол-мулки бўлмаса, унга закот бериш жоиз. Лекин афзали закотни фақир-мискинлар, боқувчисини йўқотганлар, мушкул ҳолга тушиб қолган ҳақдорларга сарфлашдир. Ўғлингизнинг шартнома пулини ўзингиз тўласангиз ҳам бўлади. Валлоҳу аълам!