Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дуо қилиш

17:35 / 23.03.2022 | Nodira | 1423

Ассалому алайкум! Одам она қорнида 120 кунлик бўлганда унга руҳ берилар экан ва тақдири, қаерда қачон қай ҳолатда ўлиши ҳам ёзиб қўйилар экан. Бизни қай ҳолатда ўлишимиз аниқ ёзиб қўйилган бўлса биз яна Оллоҳга иймонли ҳолимизда, Ўзинга энг яқин бўлган ҳолимиз саждада турганимизда, гўзал ҳолатда ўлим бергин деб дуо қилсак бўладими? Албатта Оллоҳ битиб қўйган тақдирни ўзгартириб бўлмайди лекин яхшилик умид қилиб бундай дуо қилсак Оллоҳ ижобат қилиб шундай ўлим топишимизга умид қилсак бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таолодан сўраладиган ҳожатларнинг энг буюги бу мағфират ва ҳусни хотима (гўзал ҳолатда вафот этиш)дир. Дуо қилишлик қадарга зид иш эмас, зотан банданинг дуо ила жаннатга кирувчилардан бўлиб қолиши ҳам қадарда битилган бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat