Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қарз

17:25 / 23.03.2022 | Mahfuza | 1036

Ассалому алайкум! Анча вақт олдин бир одамдан катта миқдорда қарз олгандим, бир неча ойдан буён бўлиб бўлиб тўлаб юрибман. Яқинда у биттада қарзингни берсанг, бир қанча миқдорини ўтиб бераман(яъни пулдан кечаман) деди. Бунга динимизда қандай қаралади? У айтганича пулни берсам, шунда ундан қарз бўлиб қолмайманми? У дунёда шу учун сўралмайманми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ўртадаги нарса қарз муомаласи бўлса, юқоридагидек ишга келишса бўлади. Агар қарздорлик савдо туфайли юзага келган бўлса, бундай қилиш жоиз бўлмайди. Қарзни тўлашга қодир бўла туриб бермай чўзиб юрган бўлсангиз гуноҳкор бўласиз ва бу учун охиратда жавоб берасиз. 

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رضي الله عنه، عَنِ النَّبِيِّ صلي الله عليه وسلم قَالَ: مَطْلُ الْغَنِيِّ ظُلْمٌ، فَإِذَا أُتْبِعَ أَحَدُكُمْ عَلَى مَلِيٍّ، فَلْيَتْبَعْ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ 

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Имкони бор одамнинг қарзни бермай, чўзиши зулмдир. Бирортангизнинг қарзи ўзига тўқ одамга ҳавола қилинса, (ҳақдор) ўшанга борсин», дедилар».
Бешовлари ривоят қилишган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat