Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳалол бўладими?

10:40 / 03.04.2022 | Javohir | 1263

Ассалому алайкум! Банкга маблағ йиғиш мақсадида омонатга пул қўйганман ва банк томонидан қўйилган пулга нисбатан маълум миқдорда фоиз ҳисобидан алоҳида миқдорда пул кўпаяди. Саволим шуки қўйган омонат пулимнинг фоиз ҳисобидан кўпайган пули(рибо)га телефон сотиб олдим ва кейин буни нотўғри эканлигини билдим виждон азоби қийнаётганлиги сабабли нима қилишни билмаяпман. Илтимос менга тўғри йўл кўрсатинг телефон учун ишлатган пулни қайтариб жойига қўяйми ёки телефонни ўзини сотиб ишлатганимни жойига қўяйми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Риболигини билиб туриб омонатга пул қўйишингиз рибодек ҳаром ишга розилик бўлади. Телефонни сотиб, пулини савоб умид қилмасдан фақир-мискинларга тарқатиб юборинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat