Ассалому алайкум! Мен дўстим номидан ёзяпман У айтади: Мен дўконимизда онда сонда сотувчилик қилиб тураман, онам менга қарзи кўп одамлар нақд пулга келган нарсаларни сўрашса, "ундан қолмаган" деб айт дейди. Мен эса онамнинг гапларига рози бўлиб ёлғон гапираман. Шу пайтда нима қилсам бўлади? Онамга қарши чиқаманми ёки гуноҳи кабира қиламанми?
– Ва алайкум ассалом! Ота-она маъсиятга буюрса итоат қилинмайди. Сизлар муаммони ёлғон билан эмас, очиқ ойдин “қарзларингизни тўламагунингизча сиз билан савдо қилмаймиз” дейиш билан ҳал қилинглар. Валлоҳу аълам!