Ассалому алайкум! Бир танишимни нисобга етган пули бор бир йилдан бери ўзида турибди. Яна нисобга етган қисмини қариндошига қарзга (хеч қандай манфаатсиз) берган закотни ўзидаги пулдан берадими ёки қарзга берганидан хам берадими? Лекин пулни хали қайтариб беришган йўқ.
– Ва алайкум ассалом! Қарз берган одам берган қарзидан буткул умидини узган бўлса, ундан закот чиқармайди. Мабодо, кейинчалик умидини узган қарзи қайтиб келса, қўллига теккан йили учун закот чиқаради. Агар умидини узмаган бўлса, ундан закот чиқаради. Лекин, қўлига теккунича закотни кечиктириши мумкин. Қўлига теккач ўтган йиллари учун ҳам закот чиқаради.
أَوْ عَلَى جَاحِدٍ عَلَيْهِ بَيِّنَةٌ وَعَنْ مُحَمَّدٍ لَا زَكَاةَ، وَهُوَ الصَّحِيحُ
“Қарз олган киши инкор қилса, қарз бергувчида ҳужжат бўлса, Муҳаммад раҳимаҳуллоҳ наздиларида бундай молдан закот вожиб бўлмайди. Шуниси саҳиҳ” (Раддул муҳтор).
ومال الرحمتي الى هذا وقال بل في زماننا يقر المديون بالدين وبملائته ولا يقدر الدائن على تخليصه منه فهوا بمنزلة العدم وبه أفتى حكيم الأمة في امداد الفتوى
“Раҳматий бун(закот бермаслик)га моил бўлиб: “Замонамизда қарздор қарзига иқрор бўлади, маблағига ҳам, маблағи борлигига ҳам. Лекин, ҳақдор ундан қарзини ундириб олишга қодир бўлмайди. Бас, у мол йўқнинг ҳукмидадир. Ҳакиймул умма Ашраф Али Таҳонавий “Имдодул фатаво” асарларида шундай фатво берганлар” (Фатвои Усмоний). Валлоҳу аълам!