Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Эри бор аёл бошқага никоҳланса

20:13 / 17.04.2022 | Komola | 1599

Ассалому алайкум! Ман оилали аёлман оллоҳга шукур 3 нафар фарзандм бор. Озим ишлаб болларимнинг хожатларани озим қондираман. Оллоҳга шукур турмуш ортогим бор. Фақат битта камсилигим. Турмуш ортогим бн 9 йилдан буён яшиман. Оша пайтдан буён эрим бн бир тошакда ётмиман. Турмуш ортогим хар сафар озларини хирсларини қондириш унгина кирадила хар доим. Мана энди 1 йилдан буён умуман мани аёл сифатида кормий қойдила. Булани этшгаям хижолатман. Лекн сорамасам бомиди. Ман битта инсонга нигоҳлансам боладими. Турмушимдан ажрашми туриб. Ёки бу нотўғрими. Қандей жовоб берсезам розиман.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аёл киши бир вақтда биттадан кўп одамни никоҳида бўлиши шаръан имконсиздир. Эри бор аёл талоқ олмай туриб бошқага никоҳлана олмайди. Ўзича никоҳ ўқитса никоҳи боғланмайди, яшаса ҳаёти зино бўлади. Агар эрингиз билан яшамайдиган бўлсангиз талоқ олишингиз ва иддангизни тўлиқ ўтириб, сўнгра бошқасига никоҳланишингиз мумкин. Аммо шуни билингки, шаръий узрсиз талоқ сўраш ҳаромдир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat