Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фатво хайъати жавоби

05:24 / 06.07.2021 | Abdulaziz | 2799

Ассалому алайкум! Мен ЎМИ ФАТВО хайъати телеграм каналида 698-саволга жавобда "талоқ туфайли арш ларзага келишиги мухаддислар тўқима хадис дейишган" дейилибти. Хазрат рохимахуллох "Бахтиёр оила" китобларида "Абу Довуд ва Хоким ривояти. Хоким сахих деган" дейилган. Хадис туқимами ёки ФАТВО хайъати бу ровийлар келтирган хадисдан бехабарми? Беодобларча савол берган бўлсам минг бора узр.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 

عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: أَبْغَضُ الْحَلَالِ إِلَى اللهِ عَزَّ وَجَلَّ الطَّلَاقُ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالْحَاكِمُ وَصَحَّحَهُ  

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ азза ва жаллага энг ёмон кўрилган ҳалол талоқдир», дедилар».
Абу Довуд ва Ҳоким ривоят қилганлар. Ҳоким саҳиҳ деган.
Бошқа бир ривоятда: 
«Талоқ тушганда Аллоҳ таолонинг арши ларзага келади», дейилган.
Бу ерда Ҳоким саҳиҳ деганидан мурод, ҳадиснинг биринчи қисми: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ азза ва жаллага энг ёмон кўрилган ҳалол талоқдир», дедилар».
Сиз айтган иккинчи қисмнинг сиҳҳати ҳақида бу ерда ҳеч нарса дейилмаган. Аслида у яна бир бошқа ривоятнинг иккинчи қисми ҳисобланади. 

تَزَوَّجُوا وَلاَ تُطَلِّقُوا، فَإِنَّ الطَّلاَقَ يَهتَزُّ مِنْهُ عَرْشُ الرَّحْمَنِ 

«Уйланинглар ва талоқ қилманглар. Чунки талоқдан Раҳмоннинг Арши ларзага келади», дейилган.
Табарий ривоят қилган.
Бу ҳадисни Саховий: “Санади заиф”, деган. Ибнул Жавзий эса: “Мавзуъ”, деган. Шунга биноан муҳаддисларнинг орасида сиҳати ҳақида ихтилоф бор ривоят ҳисобланади. Ҳазрат ҳам ҳадисни биринчи қисмини назарда тутганлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat