Ассалому алайкум! Намоздан кейин дуо қилаётган пайт кўзни юмиб олиб ниятларини айтса бўладими ёки кўзни очиқлиги маъқулми?
– Ва алайкум ассалом! Намоз ўқиётганда кўзни узрсиз юмишдан қайтарилган. Намоздан ташқарида, дуо қилаётганда кўз қандай ҳолатда бўлиши кераклиги борасида бирор ҳукм ворид бўлганини билмаймиз. Валлоҳу аълам!