Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дуо

23:18 / 12.08.2021 | Rustam Asliev | 1344

Ассалому алайкум! Охирги пайтларда ижтимоий тармоқларда онам касал бӯлди дуо қилинглар, ӯғлим институтга кирсин дуо қилинглар, фалончи оламдан ӯтди дуо қилинглар қабилидаги постлар кӯп учраяпти. Динимизда бу ҳақда нима дейилган? Бировдан дуо сӯраш қанчалик жоиз?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Мусулмон киши мусулмон биродаридан ҳаққига дуо қилишини сўрайлиги жоиз. Хусусан тақво яхшилик билан машҳур солиҳ кишилардан дуо олишлиги мақсадга мувофиқдир. Бу қатор оят ва ҳадисларда келган бўлиб, баъзиларини зикр қиламиз.

Юсуф алайҳиссаломнинг акаларини айтган гаплари:
«Эй отамиз, биз учун гуноҳларимизга истиғфор айт. Албатта, биз хатокорлардан бўлган эканмиз», дедилар.(Юсуф сураси, 97-оят).
Яъни эй отамиз, биз Аллоҳнинг ҳузурида гуноҳкор бўлибмиз. Сиз Аллоҳнинг пайғамбарисиз, дуоси мақбул зотсиз. Энди Аллоҳга истиғфор айтиб, бизнинг гуноҳимизни кечишини тилаб беринг, дедилар. («Тафсири Ҳилол» китобтдан).

Умар розияллоҳу анҳунинг Увайс Қараний ҳақидаги айтган ҳадислари.
Умар шундай деди: 
«Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Сизларга Яман аҳлининг лашкари билан бирга Мурод қабиласининг Қаран уруғидан Увайс ибн Омир келади. Унинг (баданида) оқлиги бўлиб, у тузалиб, дирҳам ўрнича қолган бўлади. Унинг онаси бўлиб, (Увайс) унга жуда кўп яхшилик қилган бўлади. Агар у Аллоҳга қасам ичса, Аллоҳ ўша қасамини албатта рўёбга чиқаради. Агар у ҳаққингга истиғфор айтишига имкон топсанг, шундай қилгин» деганларини эшитганман».
Савфондан – у Ибн Абдуллоҳ ибн Сафвондир, Дардо унинг аёли эди – ривоят қилинади:
«Шомга бордим. Абу Дардонинг уйига борсам, ўзи йўқ экан, Умму Дардо бор экан. У менга: «Бу йил ҳаж қилмоқчимисан?» деди. «Ҳа», деган эдим, у шундай деди: «Бизга ҳам яхшилик сўраб, Аллоҳга дуо қил. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Мусулмон кишининг ўз биродарининг ҳаққига ғойибдан қилган дуоси мустажобдир. Унинг бошида вакил қилинган бир фаришта туради. У ҳар сафар биродарига яхшилик тилаб дуо қилганда ўша вакил қилинган фаришта: «Омийн! Сенга ҳам шундай бўлсин!» дейди», дер эдилар».
Бозорга чиқиб, Абу Дардони учратган эдим, у ҳам менга Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан худди шу гапни ривоят қилиб берди».
Мусулмон киши мусулмон биродаридан дуо сўрашининг жоизлигини кўп аҳли илмлар айтишган. Ҳатто имом Нававий роҳматуллоҳи алайҳ бу ижмоъ бўлганини ҳам нақл қилганлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat