Ассалому алайкум! Агарда шаҳсда 15 дона (недиживимис) яни нотурар жойлари бўлса уларни (арендага) ижарага берган ҳолатда улардан даромад олса, ўша жойларни ҳар ҳил бўлган ҳолатларда ва ҳар ҳил бўлган суммаларга сотиб олган бўлса. мисол учун таҳминан ҳар битта жойнинг нарҳи (50 сум) ва уни ойлик турдаги арендага (5 сум) дан берган бўлса, қайси ҳолатдаги закот вожиб болади. 1- ҳар бир олинган нотурар жойнинг суммаси яни 50 сумдан беришми? ёки 2- ҳар ой шу нотурар жойдан келаётган фойдани ҳисоблаб бериладими? аниқроқ тушунтрилган ҳолатлар: 1- ҳолатда ҳар бир нотурар жойнинг қачон олинган нарҳларини ҳисоблаб жами суммадан 2.5% бериладими, дейлик 50 сумдан ҳар биттаси болса (15 та жой) 750 сум болиб шундан чиқарамизми ёки 2- ҳолатда (5 сумдан) ҳар битта нотурар жойдан келган фойдани йиллигини ҳисоблабми? 3- нотурар жойларнинг нарҳини ва улардан келган йиллик фойдани қошиб ҳисоблаб шундан закот беришимиз жоизми?
– Ва алайкум ассалом! Кўчмас мулкни сотиб олиш вақтидаги ниятга қаралади. Агар ижарага бериб фойда олиш ниятида олинган бўлса уларнинг қийматидан закот вожиб эмас. Улардан тушган даромад нисобга етса бошқа пуллар каби закоти адо қилинади. Агар кўчмас мулк тижорат (сотиш) ёки пулни банд қилиш мақсадида олинган бўлса уларнинг қийматидан ҳам закот чиқарилади. Закотни бериш кунидаги бозор қийматига қаралади. Валлоҳу аълам!