Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Закот

22:37 / 26.05.2023 | Jamshid | 578

Ассалому алайкум! Саволим закотни хисоблаш бўйича: Менинг ойилам 4 кишидан иборат, аёлим, бир қизим (14 ёш) ва бир ўғлим (10ёш). Уч хонали уйим бор, 2023 январ ойида бўлиб тўлаш шарти билан автомабил (спарк) сотиб олдим. Қарзимни 2023 август ойида тўлиқ тўлашни ражалаштириб турибман Ин Ша Аллоҳ. Шу мақсадда ойлигимдан хар ой пул ажратиб кўймоқдаман. Шу ажратилган пулдан ташқари ортириб олиб қўйган маблғим йўқ. Аёлимнинг бисотида умумий оғирлиги 65 гр тенг турли хил тақинчоқлари бор. Ойламизда шу моддий бойликлардан ташқари маблағимиз йўқ. 2020 йилнинг июн ойида аёлимнинг дадалари, қайин отам аёлимга бир ховли уй совға қилдилар. Биз у ховлидан моддий манфат олмасдан текинга бир ойилага яшашга рози бўлдик. 2022 йилинг ёзидан бир дўстим билан келишиб шу ховли жойни учга бўлиб алохида учта ховли уй жой қуриб сотишга келишдик. Аёлим номидан вакил сифатида дўстим билан мен келишувга имзо чекдим. Қурилишга кетадиган хамма харажат дўстимнинг хисобидан бўлдиган бўлди. Биз ерни 60 000 $ бахоладик ва шу пулни тижоратга улиш сифатида қўшилдик. Фойдани тақсилашда умумий хар тараф тижоратга тикан миқдорига қараб олишга келишилган. Мисол: 3 та уй қурилишига 90 000 кетди, ернинг нархи 60 000 умумий нархи 150 000. 60 000/150 000 = 0,4 (фойдани 40 % бизга) 90 000/150 000=0,6 (фойдани 60 % дўстимга) Қурилиш бугунги кунда хали тугаланмаган, давом этмоқда. Шу холатда менинг ойиламда ким закот тўловчи хисобланади ва қайси пул миқдоридан келиб чиқиб закотни қанча миқдорда тўлашимиз керак?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ўша уй аёлингизнинг мулкилигича қолган. У аввалида тижорат ниятида олинмагани учун ундан закот фарз эмас. Агар ҳолатни нотўғри тушунтирган бўлсангиз ҳукм ҳам бошқача бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat