Ассалому алайкум! Шаҳарда қариндошимни уйида тураман бу ердагиларни кўпчилиги шофеий мазҳабида намоз ўқийди ва ифторлик вақти ҳанафий мазҳабидан 20 минутлар фарқ қилади. Мен қайси мазҳаб бўйича ифторлик қилишим керак?
– Ва алайкум ассалом! Ҳанафий мазҳабида ҳам шофеъий мазҳабида ҳам қуёш ботганидан сўнг ифторлик вақти киради. Бу масалада шиалар аҳли суннага хилоф қилиб қуёш ботганидан сўнг қизиллик кетишини ҳам шарт қилишади. Валлоҳу аълам!