Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Закот

18:42 / 09.05.2022 | Axrorbek | 697

Ассалому алайкум! Қарзи бор одам закот берадими? Мен чет элда ўқийман ва ишлайман 3000$ атрофида қарзим қолди шуни тўлаб боряпман ва 2021-йил 07-(июль)ойда машина хам олганман 9600$ варянтга. Машинадан хам 3000-3500$ қарзим қолган тўлаб боряпман. Ҳозирда 5500$-6000$ қарзим қолган, лекин ойлигим 2000$-2500$ атрофида машинам ва ойлигимдан хисоблаб закот бераманми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Машина тижорат ёки пулни ушлаб туриш мақсадида олинсагина закоти вожиб бўлади. Шахсий эҳтиёж учун олинган машинадан закот берилмайди. Бир йил ичида тўлашингиз шарт бўлган қарзларингизни айириб ташлаганда нисоб миқдоридаги маблағингиз бўлса ўша маблағдан закот берасиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat