Ассалому алайкум! Менинг 4 ойлик чақалоғим бор. Рамазон рўзасини тутишга ахд қилдим. Иккинчи куни сахарликка кеч кқолиб хеч нима емасдан ният қилиб оғзимни ёпдим. Эмизикли бўлганим учунми, хеч нарса емаганим учунми оғиз очишга ярим соатча вақт қолганида мазам қочиб, кўз олдим қоронғилашиб юролме ўтириб қолдим. Ва рўзамни очиб бир икки хўплам сув ичдимда ётиб қолдим. Энди мен каффорот хам тутиб бераманми ёки фақат қазосиними?
– Ва алайкум ассалом! Ҳолат шунчалик даражада бўлса рамазондан кейин фақат бир кунлик қазосини тутиб берасиз. Каффорот вожиб эмас. Бундай ҳолатда ифторга яқин қолган бўлса ишларни тўхтатиб имкон бўлса ётиб ўзингизга ором беринг. Зора шу ярим соатда ҳолатингиз яхши бўлиб турса очмасдан етказиб олсангиз. Валлоҳу аълам!