Ассалому алайкум! Қазо рўзасининг ниятини қилиб, рўза тутган эдим. Пешиндан кейин бошим жуда қаттиқ оғрий бошлади, қон босимимни ўлчасам ошиб кетибди. Бироз қайт ҳам қилдим. Аллоҳ кечирсин, Аллоҳга таваккал рўзамни очиб оғриқ қолдирувчи дори ичдим. Мен 60 кунлик каффорат рўзасини тутаманми ёки ўша кунги қазо рўзамни бошқатдан тутиб бераманми?
– Ва алайкум ассалом! Бир кун қазо рўзасини тутасиз. Каффорат шарт эмас. Валлоҳу аълам!