Ассалому алайкум! Телефонда бир ўйин бўлиб, унда турли хил мусобақалар ўтказилади. У мусобақада қатнашиш учун мусобақа ўтказувчисига қатнашувчилар малум бир миқдорда пул беришади ва якунда 256 кишидан 16таси совринга эга бўлади. Шу қимор эмасми?
– Ва алайкум ассалом! Айтганингиздек бўлса қимор. Икки ёки ундан кўп томон пул тикиб, оқибатда бирининг фойдасига бўладиган ҳар бир ҳолат қимордир. Шу қоидага тушгани учун жоиз эмас. Турли ўйинлардаги ютқазган пулини тўлаш ҳам қимордир. Қимор икки ишдан иборатдир. Бир тарафдан пул тўланиши аниқ, нарига тарафдан тўланиши аниқ эмас. Иккинчиси пул тиккан кишининг ҳолати икки қисмга бўлинади. Тиккан пули тўлалигича ботиб йўқ бўлади ёки нариги тарафнинг молини тўлалигича тортиб келади. Валлоҳу аълам!