Ассалому алайкум! 1. Тахорат олишдан олдин хожатхонага бориб пешобни охиргача чикараман ва авратимга қоғоз қўйиб чиқиб 50-60 метирча юраман ва қолган пешобни хам охиргача чиқариб ташлайман сўнга тахорат олгани кираман авратимни юваман кейин уни артаман ва тахоратни олиб бўлганимдан кейин қарасам ички кийимим томчини 3дан 1 миқдорида 1 томчимас ундан анча кам миқдори нам бўлганини кўрдим бу пешобми ёки авратими ювганимда авратимни ичига кириб қолган сувми шунга иккиланаябман ва жавобларни излаб кўрдим пахта қўйиш хақида ўқиб қолдим у пахта қўйиб юриш бўлмаябти шунга сўрамокчи эдим ўзи бу билан тахорат бузуладими? 2. Тахорат олаётганимда авратимни фақат нажосат чиқадиган 2 та жойни ўзини ювсам бўладими ёки бошқа қисимларини хам ювишим керакми? Айтмоқчи бўлганим шамолагандай бўлябти?
– Ва алайкум ассалом! 1). Сиз ҳали таҳорат олмаган бўлсангиз қандай қилиб бузилсин. Таҳоратнинг фарзлари қўлни тирсаклари билан, юзни барча қисмини ва оёқларни тўпиқларигача ювиш ҳамда бошнинг тўртдан бирига масҳ тортишдан иборатдир.
2). Ҳалодаги бу иш таҳорат дейилмайди. Нажосат чиқиб атрофга ёйилган бўлсагина ювасиз. Нажосат йўқ бўлса уни ювиб нима қиласиз? Валлоҳу аълам!