Ассалому алайкум! Мен уйланиш арафасидаман.Нийятим қанийди валиймам шариатга мос бўлса.Қизни совчилик орқали топдим.Тўй куни белгиланди.Уй жиҳозларини ўзимиз қилдик(мебел,гилам,стол-стул кабилар).Келин тарафга оғирлик туширмадик.Сарполар ҳам олмаймиз.Нимадир қилмоқчи бўлсангиз ихтиёрингиз дедик.1 ойдан кўпроқ вақт бор.Докторладан ўтиш ва 1-2 телфон суҳбатларини айтмаса қиз билан деярли гаплашмаябман.Тъойдан 20 кун аввал никоҳ ўқиттирмоқчиман.Ота-онам барча ўзбеклардек "орзу-ҳавас" билан тўй қилишмоқчи.Қариндошимиз кўп.Отам 200 кишини мўлжаллаб турибдилар.Отам яхши топадилар.Тўйга қарз олиб 7-8 ойда тўлаб юбормоқчилар.Тўйни ўтказиш режамиз қуйидагича:Куёв навкар билан келин уйига борилади.Карнай-сурнай,барабан кабилар ҳам бўлади.Тўйни видеога олувчи операторлар бор.Куёвни эркак ва келинни аёл киши видеога олади.Келин-куёв юришига 1та хорижий машина ва келин дугоналарига 2та микроавтобус гаплашилди.Уларни олиб тўғри тўйхонага борамиз.Айланиш,расмга тушиш,фотсессия деган нарса умуман йўқ.Тўй Рестораннинг бир залида аёллар учун алоҳида,бошқа бир залда эркаклар учун алоҳида ўтказилади.Эркаклар аёллар залига кирмайди.Келинни ташлаймиз чиқиб кетамиз.Аёлларга хизмат кўрсатувчи офитсиантлар ҳам аёллар.Тўйда аёлларни видеога олувчи оператор ҳам , фотўғраф ҳам аёл.Уларга аёл хонанда келиб куй-қўшиқ айтади.Эркаклар бошқа залда алоҳида ўтиришади.Эркакларда қўшиқчилар йўқ.Кейин келинни олиб уйга қайтамиз.Шу билан тўй тугайди.Ичкилик ва шу каби нарсалар умуман йўқ.Қадрли Устозлар , шу йўсинда тўй қилишимиз тўғрими ? Шариатимизга мосми ? Бундай тўйда Исрофгарчилик ва маъсият йўқми ? Бўлса қайсилари воз кечиш керак ? Отам қаттиққўл одам.Бошқача тўй қилишга уларни кўндира олмайман.Жавоб учун ташаккур.
– Ва алайкум ассалом! Исроф ва ортиқча харадатлардан қочинг. Имкон борича энг ками билан тўй қилинг. Валлоҳу аълам!