Ассалому алайкум! 4 кун аввал менинг пластик картамга 580.000 минг сўм тушди. У тахминимча адашиб туширилган у пул ким томонидан келганини билдим ва банк орқали у кишини топдим телефонига тушиб бўлмади смс хавар ёздим жавоб келмади ва охири ижтимоий тармоқдан у кишини топиб ёздим адашиб пул ташлаганмидингиз десам ха дедида парвоям қилмади гапларимга ва мен ишонч хосил қилиш учун унга менга ташлаган картангизни ва тўлов тарихини юборинг агар у киши хақиқатдан сиз бўлсангиз пулингизни қайтариб ўзингизга бераман десам у менга сўраган нарсамни юбормади. У пул балки менга Аллох томонидан берилгандир балки бу синовдир деб ўйлаб қолдим. Энди у пулни нима қилсам бўлади, ишлатсам менга харомми?
– Ва алайкум ассалом! Эгаси ким эканини билар экансиз. Қайтариб беринг. Ишлатишингиз жоиз эмас. Валлоҳу аълам!