Ассалому алайкум! Фарзандим онаси билан алохида яшайди, унинг таъминотини тўлайман десам хам, менга жабр қилиш учун судга алиментга берган. Саволим алимент пулларини хаммасини фарзандимга ишлатса розиман, лекин аёл фарзанд таъминотига берилган пулни ўзи ёки бошқалар эхтиёжи учун ишлатса халол бўладими? Мен ўзи бошқаларга ишлатишига рози бўлмасам.
– Ва алайкум ассалом! Боланинг нафақаси учун берилган пулни бола учун ишлатиши шарт. Бошқа нарсаларга ишлатилса ҳаққи зое бўлади. Валлоҳу аълам!