Ассалому алайкум! Интернетда озиш марафонлари бўлиб ўтябти. Унга қатнашиш учун хар бир иштирокчи 450 минг сўм тўлов қилади ва хар хафта давомида неччи кг га озгани хақида расм ва видео ташланади. Марафон тугагач энг кўп вес ташлаган аёлга марафон эгаси томонидан 1000$ миқдорида пул ютуқ берилади. Бу марафонда ютган ютуқ халол бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Ҳаром бўлади. Бу айни қимордир. Қатнашиш жоиз эмас. Валлоҳу аълам!