Ассалому алайкум Ҳурматли Устозлар ! Мен бир иш бошлашдан олдин сизлардан шу иш бўйича фикрларингизни олмоқчи эдим. Мен бир эълонга қизиқиб Трейдерлик курсини ўрганиб ҳалол акциялар олди сотдиси билан шуғулланмоқчи эдим. Энди У жараённи тушунтирсам. 1. Олди сотди қилишдан олдин Америкадаги «Interactive Brokers» акция ва қимматли қоғозлар билан шуғулланувчи брокерлик компаниясидан (ва бошқа компаниялар ҳам бор) онлине рўйҳатдан ўтиб хисоб рақам очтирилади экан. Шундан сўнг хисобрақамга пул ўтказилиб ўша компаниянинг сайтидан акциялар олди сотди қилинади. 2. Акцияларни шариатга мувофиқлиги текшириш бўйича иш олиб борувчи бир нечта компаниялар бор экан.(масалан : «Islamicly» , «Zoya» , «Muslim Exchange») Улар Муҳаммад Тақи Усмоний ҳазратнинг бошчилигида ишлаб чиқилган "Shari'ah Standards" китобида кўрсатилган шартлар бўйича Халқаро бозордаги компаниялар акцияларини шариатга мувофиқлигини текширишади экан. Энди саволим шуки : Мен брокерлик компаниядан рўйҳатдан ўтиб хисоб очтириб пул ўтказиб халқаро бозордаги акцияларни шариатга мувофиқ юқорида келтириб ўтилган сайтларда ҳамда Муҳаммад Тақи Усмоний ҳазратларининг китобида келтириб ўтилган мезонларга солиб таҳлил қилган ҳолатда маълум қисмини сотиб олиб ва нарх кўтарилганда сотиб қилган фойдам ҳалол бўладими ? Ўзи бу касб ҳалол саналадими? Минг бор узр устозлар қимматли вақтингизни олганим учун.
– Ва алайкум ассалом! Сиз айтган брокерлик компанияси фаолиятидан хабардор эмасмиз. Умумий ҳолатда шариатга мувофиқ фаолият юритувчи компанияларнинг акциясини “спот” билан сотиб олиб, номингизга тўлиқ ўтганидан сўнг “спот” билан сотишингиз жоиз. Валлоҳу аълам!