Ассалому алайкум! Бир сайт бор у сайтга компаниялар ўз маҳсулотини жойлашади ва мен у маҳсулотга ҳаридор топиб берсам ва у ҳаридор у маҳсулотни сотиб олса менга қанчадур миқдорда сайт ҳисобимга ҳақиқий пул тушади. Агар уша маҳсулот ҳалол бўлса ва мен унга ҳаридор топиб сотиб берсам топган пулим ҳалол бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Даллоллик учун ҳақ олишингиз жоиз. Валлоҳу аълам!